1

Ҳиндистонда миналанган автомобиль портлаши оқибатида сиёсатчи ҳалок бўлди

ДУНЁ 19.02.2018, 15:52
Ҳиндистонда миналанган автомобиль портлаши оқибатида сиёсатчи ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг шарқий қисмида жойлашган Мегхалая штатида миналаштирилган автомобиль портлаши оқибатида тўрт киши, шу жумладан оппозицион сиёсатчи ҳалок бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Воқеа душанба куни кечаси штатнинг маъмурий маркази бўлган Шиллонг шаҳридан 250 километр узоқликда содир бўлган. Портлаш вақтида автомашинада Ҳинд миллий конгрессининг навбатдаги сайловига номзоди қўйилган сиёсатчи Жонатон Сангма бўлган.

У билан бирга машинада ҳайдовчи ва икки нафар полиция ходими ҳам бўлган. Портлаш оқибатида уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди.

“Мазкур портлашда экстремистик гуруҳ жангариларининг қўли борлиги маълум бўлди. Улар машинани портлатишда қандай портловчи моддадан фойдаланишгани юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда”, деб маълумот берди ҳуқуқ-тартибот идораси ходими.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1