1

Ўзбекистонда яна бир нуфузли халқаро конференция ўтказилади

ЖАМИЯТ 20.02.2018, 11:28
Ўзбекистонда яна бир нуфузли халқаро конференция ўтказилади

Ўзбекистонда “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган тегишли фармойишда белгилаб қўйилди. Халқаро конференция шу йил август ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Ҳужжат мумтоз ва замонавий ўзбек адабиёти билан хорижлик мутахассисларни яқиндан таништириш, ўзбек адабиёти тарихи, бугуни ва истиқболига доир қарашлар, мамлакатда адабиёт ривожи, уни халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан чет эллик соҳа вакиллари билан фикр алмашиш, республикада миллий-маънавий қадриятларни тиклаш ва бойитиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳақида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш мақсадида қабул қилинди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар тарқатди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1