Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси ҳамда бир қатор тижорат банклар билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида илк бор ҳаво шари учирилди.
Бу лойиҳа доирасида яна қўшимча 4 дона ҳаво шарларини сотиб олиш назарда тутилган. Улар Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳларни жалб қилиш учун фойдаланилади.
Айни пайтда осмонга кўтарилган аэростат шаҳарга ташриф буюрган сайёҳларга оддий ер сатҳидан 100 метр баландликда кўринадиган қадимги Бухоро гўзаллигини томоша қилиш имкониятини беради.
Баландликдан ажойиб кадрларни тасвирга олиш имконияти бор.










