Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Озарбайжон ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди, дея хабар берди ЎзА.
Тадбирда 20 дан ортиқ озарбойжонлик йирик компания вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистонда Озарбайжон Республикаси сармояси иштирокида 84 корхона фаолият юритади. Озарбайжонда эса Ўзбекистоннинг 2 корхонаси ташкил этилган. Булар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва "Ўзавтосаноат" дилерлик марказидир.
Бизнес-форум доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Озарбайжон Республикаси тадбиркорлар миллий конфедерацияси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ва Озарбайжон Республикаси тадбиркорлар миллий конфедерацияси президенти Мамед Мусаев иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда икки мамлакат ишбилармонлари ҳамкорликдан бирдек манфаатдор экани таъкидланди.
20.02.2018 15:39
Озарбайжон ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди
