«Севол» кемаси қутқарув ишлари қайта бошланди

ДУНЁ 13.05.2014, 10:33
«Севол» кемаси қутқарув ишлари қайта бошланди

Жанубий Корея соҳилларида чўкиб кетган “Севол” кемаси қутқарув ишлари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вақтинчалик тўхтатилган эди. Франс Пресс нашрининг хабар беришича, сешанба куни қутқарув ишлари қайта давом эттирилди.

Қутқарув ишлари 10 май куни кучли шамол ва денгиздаги тўлқинлар сабабли вақтинча тўхтатилган эди. 

Соҳил қўриқлаш хизмати вакили Кхо Мюн-Сук хабар беришича, 16 нафар ғаввосдан иборат бўлган гуруҳ қидирув ишларига киришишган.

Эслатиб ўтамиз, бортида 476 киши бўлган "Севол" йўловчи кемаси 16 апрель куни ҳалокатга учраган. Уларнинг кўп қисми Чужудо оролига саёҳатга отланган мактаб ўқувчилари бўлган.

Ҳозирга келиб, 275 кишининг жасади топилган, 29 кишининг тадқири номаълумлигича қолмоқда, 172 киши эса омон қолган.   

Кема ҳалокати юзасидан жиноий иш очилган ва 20 нафарга яқин киши полиция томонидан қўлга олинган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1