1

Марказий Осиёда халқаро экологик форуми ўтказилади

ЖАМИЯТ 20.02.2018, 17:55
Марказий Осиёда халқаро экологик форуми ўтказилади

Жорий йилнинг июнь ойида мамлакатимизда «Марказий Осиёда атроф-муҳит ва барқарор ривожланиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш» мавзуида Марказий Осиё халқаро экологик форуми ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Пойтахтимизда мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш борасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари, халқаро ташкилотлар вакиллари учун брифинг ташкил этилди.

Унда форум доирасида режалаштирилаётган тадбирлар муҳокама қилиниб, хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ҳамда молия институтлари вакилларининг иштирокини кенгайтиришга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1