АсосийSport

Пхёнчханга германиялик олимпиячилар учун 3500 литр пиво олиб келишди

'Пхёнчханга германиялик олимпиячилар учун 3500 литр пиво олиб келишди'ning rasmi

Германиялик атлетлар учун Пхёнчхан шаҳрига 3500 литр алкоголсиз пиво келтиришди.

The New York Times нашрининг хабар беришича, пиво ишлаб чиқарувчи Krombacher компанияси шу йўл билан германиялик спортчиларнинг баҳслардан сўнг қайта тикланишига ёрдам бермоқчи.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси айни пайтда Қиш олимпия ўйинларида жами 23та медал билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Олмонлар ҳисобида 11та олтин медал бор.


    Бошқа янгиликлар