АсосийJamiyat

Хоразм вилоятида ҳам «Эзгулик патрули» иш бошлади (фото)

'Хоразм вилоятида ҳам «Эзгулик патрули» иш бошлади (фото)'ning rasmi

Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси тизимида «Эзгулик патрули» иш бошлади, деб хабар беради ЎзА.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги “Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, вилоятда хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу гуруҳ хорижий тилларни биладиган малакали ходимлардан таркиб топган.

6.jpg

Истараси иссиқ, очиқ чеҳрали, хизмат кийими ўзига ярашиб турган йигит-қизлар Урганч ва Хива шаҳарларида жамоат тартибини сақлаш, шаҳарликлар ва меҳмонларга соҳа бўйича зарур хизматлар кўрсатиш баробарида ўзларига мурожаат қилган ҳар қандай фуқаро билан мулоқотда самимий, агар зарурат бўлса, биринчи тиббий ёрдам кўрсата олади. Энг муҳими, замонавий алоқа воситалари ва хизмат анжомлари билан таъминланган ушбу ходимлар хорижий тилларда эркин сўзлаша олади.

2.jpg

8.jpg

Бугунги кунда бу каби «Эзгулик патрули» Хива шаҳрининг “Ичан қалъа” мажмуаси, Урганч темир йўл вокзали ва халқаро аэропорти атрофида хизмат олиб бораётган бўлса, келгусида уларнинг сафини янада кенгайтириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Хоразм вилоятида ички ишлар органларининг отлиқ патруль гуруҳлари хизмати ҳам тажриба тариқасида йўлга қўйилди.

Бошқа янгиликлар