АсосийDunyo

Умрим тугади, деб ўйлаб бор-будини сарфлаган аёл шифокорларнинг хато қилганлигини билди

'Умрим тугади, деб ўйлаб бор-будини сарфлаган аёл шифокорларнинг хато қилганлигини билди'ning rasmi

Буюк Британиялик Жеки Дибб шифокорлар унга даҳшатли ташхис қўйиб, умри кам қолганлигини маълум қилишгандан кейин бор-будини кўнгилхушлик учун сарфлаб юборди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

62 ёшли аёл компьютер томографиясидан ўтгандан кейин унга бедаво дард ташхиси қўйилди. Шифокорлар унга бор-йўғи 5 йил умри қолганлигини маълум қилишди. Шундан кейин Дибб ва унинг турмуш ўртоғи топган-тутганларини саёҳат ва кўнгилхушлик учун сарфлашга қарор қилишди.

Эр-хотин энг қиммат музлаткич сотиб олишиб, унинг ичини турли егуликларга тўлдиришди. Дам олиш, саёҳат учун ҳам анчагина маблағ сарфлашди. Дибб ҳатто 12 ёшли набираси билан видолашиб, “ Мен олдингидек сен билан бирга бўламан, фақат фильмларидаги зомбига ўхшаб қоламан”, деди.

Орадан бир йил ўтиб, қайта текширувдан ўтган аёл соппа-соғлигини билди. Унинг ўзини ёмон ҳис қилишига бедаво дард эмас, балки у катта миқдорда қабул қиладиган антидепрессант дори-дармонлар сабаб бўлганлиги маълум бўлди.

Деббнинг турмуш ўртоғи касалхона маъмурияти устидан шикоят қилди, шифокорлар ундан узр сўраш билан қутулиб қўя қолишди.

    Бошқа янгиликлар