Австралиянинг Желонг шаҳрида маҳаллий аҳоли бир ғаройиб мушукча топиб олди, дея хабар қилди Gazeta.ru нашри.
Мушукчанинг тўртта қулоғи бор.
Мушукча бор-йўғи 10 ҳафталик. Уни Фрэнки деб аташди. Мушукчанинг ҳаётини сақлаб қолиш учун битта кўзини олиб ташлашга тўғри келди.
Ҳозирда мушукча янги хўжайинлари орасида ўзини бахтиёр сезмоқда.






