1

2017 йили энг кўп мурожаатлар Адлия вазирлигига келиб тушди

ЖАМИЯТ 24.02.2018, 04:33
2017 йили энг кўп мурожаатлар Адлия вазирлигига келиб тушди

Ўзбекистонда 2017 йили энг кўп мурожаатлар Адлия вазирлигига келиб тушди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича ўтказилган мажлисда маълум қилинди, дея хабар беради ЎзА.

Адлия вазирлигида йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан 13,5 мингта мурожаат олинган.

Қуйида энг кўп мурожаатлар келган бошқа вазирлик ва ташкилотлар билан танишиш мумкин:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — 11,5 минг;

Молия вазирлиги — 5,5 минг;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 5,4 минг;

Давлат солиқ қўмитаси — 13,2 минг;

Давлат рақобат қўмитаси — 6,3 минг;

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти — 11,4 минг;

Марказий банк — 7,2 минг;

«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти – 4,3 минг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1