“Боко Харам” террористик гуруҳ жангарилари Нигериянинг ЙОбе штатида 111 нафар мактаб ўқувчисини ўғирлашди. Бу ҳақда News.day.az нашри хабар қилди.
Ҳозирда асир болаларни озод этиш учун ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бунинг учун полиция Қизил Хоч халқаро қўмита билан ҳамкорлик қилмоқда.
“Боко Харам” террористик гуруҳининг кирдикорлари оқибатида сўнгги йилларда 20 мингга яқин киши ҳалок бўлган.






