Ненец ёзувчиси Анна Неркагининг асари Нобель мукофотига номзод этилиб қўйилиши мумкин, дея маълум қилди Тass.ru нашри.
Адабиёт соҳасида нуфузли мукофотни қўлга киритиш учун Аннанинг асарини инглиз тилига ўгиришмоқчи. Олис Сибир ўлкасида истиқомат қилувчи адибанинг энг яхши асарлари сифатида ҳозирча “Ного қабиласидан бўлмиш Анико” ҳамда “Сукут сақловчи” қиссалари тан олинмоқда. Ушбу асарларда ненец халқининг урф-одатлари, қадриятлари ва маданияти ёрқин бўёқларда кўрсатилган.







