АсосийSport

Жаҳон чемпионати ўйинларига ноқонуний чипта сотган шахс жавобгарликка тортилади

'Жаҳон чемпионати ўйинларига ноқонуний чипта сотган шахс жавобгарликка тортилади'ning rasmi

Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига биринчи маротаба вақтинчалик модда қўшилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Вақтинчалик модда 2018 йилда Россияда ўтказиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига ноқонуний чипталар сотилиши билан боғлиқ бўлиб, фуқароларга ўйинларга кириш билетининг 20 бараваридан 25 бараваригача бўлган миқдорда, ташкилотларга эса 1 млн. рубль миқдорида жарима солиниши ва 3 ойгача фаолиятини таъқиқлаб қўйиш жазоси кўзда тутилмоқда.

Ушбу вақтинчалик модданинг амал қилиши Жаҳон чемпионати якунига етиши билан тугатилади.

    Бошқа янгиликлар