1

Йигитлик бурчини шараф билан ўтаган аскарлар уйларига тантанали кузатилди

ЖАМИЯТ 26.02.2018, 12:12
Йигитлик бурчини шараф билан ўтаган аскарлар уйларига тантанали кузатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ шу кунларда йигитлик бурчини шараф билан ўтаган аскарларни уйларига тантанали кузатиш тадбирлари ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Тошкент ҳарбий округининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ҳам бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Тошкент ҳарбий округи Қўмондони генерал-майор Б.Н.Қурбонов, Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Ш.Маткаримов, Чирчиқ шаҳар Нуроний жамғармаси раиси Ғ.И.Туаев, Чирчиқ шаҳар Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси Р.Ж.Сайлиевлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ва ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар.

Аскарларга муддатли ҳарбий хизматни намунали ва муносиб ўтаб, Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишга, Қуролли Кучларимиз жанговар қудратини оширишга қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирилди.

Тадбир давомида бир гуруҳ аскарларга юртимиздаги олий ўқув юртларига ўқишга киришда имтиёз берадиган ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси ва Фаҳрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1