1

Ўзбекистонлик пианиночи қиз Гран-при соҳиби бўлди

ЖАМИЯТ 26.02.2018, 14:29
Ўзбекистонлик пианиночи қиз Гран-при соҳиби бўлди

Ўзбекистонлик пианиночи қиз Жасмин Абдуназарова Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида С. Рахманинов таваллудининг 145 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро танловда мутлақ ғолиб бўлиб, Гран-при соҳибига айланди, дея хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.

“Мусиқа юракдан чиқиши керак” шиори остида ташкил этилган танловда мезбонлардан ташқари, Ўзбекистон, Қирғизистон, Грузия ва Россиядан 70 нафардан зиёд иқтидор эгалари иштирок этди.

Ўзбекистонлик яна бир созанда Шоҳжаҳон Исроилов эса ҳакамлар хайъати томонидан махсус диплом билан тақдирланди.

Совриндорлар қаторидан, шунингдек, қозоғистонлик Дарина Мурат, Бекзат Ракимов, Санжарали Копбаев жой олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1