1

Самарқанд вилоятида 543 оиланинг маиший шароити яхшиланади

ЖАМИЯТ 27.02.2018, 10:29
Самарқанд вилоятида 543 оиланинг маиший шароити яхшиланади

Самарқанд вилоятидаги эҳтиёжманд оилаларга газ плитаси ва газ баллонлари совға қилинмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ҳар бир туман ва шаҳарда 34 тадан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оила, ногиронлиги бўлган шахсга уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маиший турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ушбу совғалар берилиши режалаштирилган.

Шу пайтгача Жомбой, Паqйариқ ва Ургут туманларида бу жиҳозлар ўз эгаларига топширилди.

— Замонавий газ плитаси ва газ баллони берилиши рўзғоримиздаги кам-кўстни тўлдирди, — дейди Ургут туманидаги Мўминобод маҳалласида яшовчи Г. Рўзиқулова. — Бу жиҳозни сотиб олишга қўлимиз калталик қилаётган эди. Биз каби оилаларга яқиндан кўмак бераётган давлатдан миннатдормиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1