1

Океаннинг исиши: роҳатми ё офатми?

ЖАМИЯТ 27.02.2018, 14:30
Океаннинг исиши: роҳатми ё офатми?

2017 йилда Тинч океанидаги сув ҳарорати икки йил олдин қайд этилган кўрсаткичдан ошиб кетган. Хитойлик олимларнинг хулосаси ана шундай. Мамлакат ФАнинг атмосфера физикаси институти олиб борган тадқиқотга кўра, - дейилади ТАСС хабарида.

Тинч океанинининг 2 километр қалинликдаги юқори сув қатламида юзага келган иссиқлик манбаи Хитой 2016 йилда ишлатган электр энергиясидан 700 марта кўпдир.

Олимларнинг таъкидлашича, бундай ҳолат сувости дунёси экотизимига хавф туғдиради. Айниқса, маржон қоялари ва уларда яшовчи жонзотларга жиддий зарар етади. Сувости оқимларини ҳам йўналишидан ўзгартириб юборади. Оқибатда Ерда ҳарорат мувозанати бузилиб, глобол исиш жадаллашиб кетиши мумкин.

Кузатувларга кўра, бу борада нафақат Тинч океанида, балки Атлантика ва Жанубий океанларда ҳам аҳвол жиддий.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1