1

ИИБ ҳузуридаги тергов департаментида яна бир қулайлик яратилди

ЖАМИЯТ 27.02.2018, 15:11
ИИБ ҳузуридаги тергов департаментида яна бир қулайлик яратилди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонанинг юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш борасида юртимиз фуқаролари ўзларини қизиқтирган, шу кунгача ўз ечимини топа олмаётган муаммоларини ҳал қилиш имконига эга бўлмоқдалар.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, муаммоларни жойида ҳал қилиш, такрорий мурожаатларни кескин камайтириш мақсадида, ҳудудий Тергов раҳбарларининг телефон рақамлари рўйхати намунавий шакли ишлаб чиқилди.

Телефон рақамлар рўйхати намунавий шакли фуқароларга яққол кўринадиган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаларида – ҳудудий вилоят ИИБ, прокуратура, ҳокимлик, суд ҳамда Ҳалқ қабулхоналари, шунингдек, Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси маъмурий биноси, темир йўл вокзал ва аэропортларда вилоят раҳбарлари телефон рақамлари жойлаштирилди.




Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1