1

Самарқандлик фуқаро Россиядаги ёнғинда кўрсатган қаҳрамонлиги учун тақдирланди

ЖАМИЯТ 27.02.2018, 17:01
Самарқандлик фуқаро Россиядаги ёнғинда кўрсатган қаҳрамонлиги учун тақдирланди

Жорий йилнинг 31 январь куни Москва вилояти Софрино қишлоғида юз берган ёнғинда Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Чорвадор қишлоғида туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Киргизов Нуриддин уй ёнаётганлигини кўриб, у ерда қолиб кетган қарияни қутқаришга шошилади ва қарияни қутқариши давомида ўзи ёнғиндан жароҳат олади.

Ёнғинда кўрсатган инсонийлик ёрдами учун у Россиядаги Ёнғинга қарши курашиш кўнгиллар жамиятининг “Княз Александр Лвов” номли медали ҳамда Пушкин шаҳар округи бошлиғидан диплом, шунингдек, Пушкин ёнғинқутқарув гарнизони бошлиғи томонидан миннатдорлик эълон қилинди.

Мукофотларни Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, Вилоят соғлиқни сақлаш ва ҳокимият ходимлари томонидан топширилди.

Ҳозирги вақтда унга, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1