1

Тошкентда ўзбек миллий кино санъати кунлари бўлиб ўтди

ШОУ-БИЗНЕС 16.05.2014, 16:41
Тошкентда ўзбек миллий кино санъати кунлари бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида “Ўзбек миллий кино санъати кунлари” фестивали бўлиб ўтди.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги  ҳамкорлигида ўтказилган мазкур фестиваль тадбирларига киномухлислар, ўқувчи-ёшлар таклиф этилди.

“Ўзбеккино  намойиш этади” шиори остида ўтказилган мазкур фестиваль доирасида Ёшлар ижод саройи, Республика киночилар уйи, олий ва ўрта махсус таълим даргоҳларида киноижодкорлар, сценарийнавислар, атоқли ёзувчи ва шоирлар, режиссёрлар, операторлар, монтаж усталари, актёрлар билан учрашувлар, ижодий мулоқотлар, давра суҳбатлари ўтказилди. Сўнгги йилларда суратга олинган бадиий фильмлар намойиш этилди.

Фестиваль доирасида «Юксак маънавиятли авлод» республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолибларига диплом ва совғалар топширилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1