1

“Асака” банки бошқаруви раиси огоҳлантирилди

ЖАМИЯТ 27.02.2018, 18:47
“Асака” банки бошқаруви раиси огоҳлантирилди

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларига қарамай “Асака” банки фаолиятидан аҳоли қониқаётгани йўқ. Бундай муносабат таҳлиллар жараёнида янада ойдинлашмоқда.

Вазирлар Маҳкамасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича ўтказилган мажлисда маълум қилинишича, 2017 йилда “Асака” акциядорлик тижорати банкида сайёр қабуллари жадвали тасдиқланган бўлса-да, лекин уларни жойларда белгиланган муддатларда ўтказиш амалга оширилмаган. Мазкур банкда мурожаатларни кўриб чиқишнинг натижадорлигини ошириш юзасидан тизимли чоралар кўрилмаётгани оқибатида шикоят ва аризалар ортиши кузатилган. Натижада “Асака” акциядорлик тижорат банкида мурожаатлар 1,5 дан 3 баробарга кўпайган.

Айрим раҳбарлар томонидан фуқароларни шахсий ва сайёр қабул қилишда масъулиятсизликка ва совуққонликка йўл қўйилган, қабул бўйича баённомалар тўлдирилмаган, уларнинг натижадорлиги пастлигича қолмоқда. Кўпинча шахсий ва сайёр қабуллар умуман амалга оширилмаган ёки номига, расмиятчилик учун ўтказилган. Бу ўз навбатида аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётир, деб ёзади ЎзА.

Юқоридаги камчиликларни инобатга олган ҳолда “Асака” банки бошқаруви раиси Қ.Муллажонов жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тўлиқ ва объектив кўриб чиқишни ҳар доим ҳам таъминламагани, сайёр қабуллар ўтказиш масаласига масъулиятсизлик билан қарагани ва мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатларнинг бузилишига йўл қўйгани учун огоҳлантирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1