5 февраль куни Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовнинг журналистлар саволларига берган жавоблари баъзи интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати ахборот берди.
Халқ таълим вазирлигидан маълум қилинишича, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо қарши ҳамда тизимда фаолият кўрсатаётган педагогларнинг ўз касбига алоқаси бўлмаган турли ишларга жалб қилинишига йўл қўймайди. Соҳада хизмат қилаётган 400 минг нафардан ортиқ фидойи устоз ва мураббийларнинг меҳнатини қадрлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда устоз обрўсини ошириш йўлидаги ишларини давом эттиради.
«Вазирлик қонунчилигимизда белгиланган меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқий нормаларга сўзсиз амал қилади», — таъкидланади хабарда.






