АсосийJamiyat

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўз лоукастерини яратади

'«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўз лоукастерини яратади'ning rasmi

Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси “Аэрофлот” компанияси тажрибаси асосида, лоукостер авиакомпания ташкил қилади, деб хабар қилди, Миллий авиакомпания раҳбари ўринбосари Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда.

“Биз ҳозир халқаро тажрибани ўрганмоқдамиз ва лоукостер компаниясини сертификатлаш дастурини тузмоқдамиз. Ушбу масала йил охирига қадар якунига етказилади”, — деди Умид Ҳусанов, туризмни ривожлантиришга бағишланган анжуманда.

Ҳусанов айтишига қараганда, бу борада Россиянинг “Аэрофлот” компанияси ташкил қилган “Победа” лоукостери тажрибаси Миллий авиакомпания учун қизиқ.

“Бизнинг лоукостер ҳам “Ўзбекистон Ҳаво йўллари”нинг шўъба корхонаси сифатида ташкил қилинади, — деди Ҳусанов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда туризмни янада ривожлантириш мақсадида, Шавкат Мирзиёев феврал ойининг бошида Қарши аэропортига “очиқ осмон” мақомини бериш ва у ерга лоукостер авиакомпанияларни ҳам қабул қилиш имконини яратиш ҳақида фармон имзолаган эди.

    Бошқа янгиликлар