Машҳур ошпаз Баҳриддин Чустий Наманганда Наврўз халқ сайли муносабати билан ўтказиладиган энг катта сумалак хайрия тадбири доирасида, "дўппидек ош" дея номланган энг кичик ҳажмдаги палов чемпионати бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди.

Ушбу мусобақада ҳар бир иштирокчи бир хил миқдорда ва бир хил махсулотлардан дўппидек ош тайёрлашади. Мазкур кичик чемпионат 20-21 март кунлари ўтадиган "Сумалак сайли" туризм ва миллий қадриятлар фестивали доирасида ташкил қилинган.






