Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ “Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ номи “Ўзшаробсаноат” АЖ деб қайта номланди.
Унга раис этиб Отабек Мустафаев, раис ўринбосари этиб Темур Умаров тайинланди.
О. Мустафаев ҳозирга қадар Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари эди.






