1

Брэд Питт ва Леонардо Ди Каприо Тарантинонинг янги фильмида суратга тушишади

ДУНЁ 01.03.2018, 16:25
Брэд Питт ва Леонардо Ди Каприо Тарантинонинг янги фильмида суратга тушишади

Квентин Тарантинонинг янги фильмида машҳур актёрлар Брэд Питт ва Леонардо Ди Каприолар суратга тушишади, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Ди Каприо вестерн телесериал орқали машҳур бўлган Рик Далтоннинг, Бред Питт эса Далтоннинг дублёри Клифф Бутнинг образини яратади. Тарантинонинг маълумот беришича, фильм воқеалари Лос-Анжелесда 1969 йилда рўй беради. Фильм қаҳрамонлари ўзларига ёт бўлган янги воқеаликка мослашишга ҳаракат қилишади.

Нашрнинг хабар беришича, актёрлар билан келишиш жуда қийин кечган, фильм муҳокамасида ҳаттоки Ди Каприо ролдан воз кечишига бир баҳя қолган. Бред Питт ва Ди Каприо илгари ҳам режиссёрнинг бошқа фильмларида суратга тушишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1