1

АҚШ қирғоқларидан сув ости қабристони топилди

ДУНЁ 01.03.2018, 17:00
АҚШ қирғоқларидан сув ости қабристони топилди

Мексика кўрфазидан Американинг туб аҳолисига тегишли бўлган, етти минг йиллик сув ости қабристони топилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Илк инсон жасади қолдиқлари мазкур ҳудуддан 2016 йилда ғаввос томонидан топилиб, Флорида археологик тадқиқотлар бюросига суратлари юборилган эди.

Шундан кейин ғаввослар 6,5 метр чуқурликка шўнғиб, инсон жасади қолдиқларига, артефактларга ва бош, қўл суякларига дуч келишди. Улар эрамиздан олдинги бешинчи асрга тегишли эканлиги аниқланди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, мазкур жой илгари қабристон бўлган. Вақт ўтиши билан у сув остида қолган. Тупроқнинг яхшилиги туфайли жасадлар яхши сақланган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1