АсосийJamiyat

Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд 5 мартда бошланади

'Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд 5 мартда бошланади'ning rasmi

5 март куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судланувчилар Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевга нисбатан ишни кўриб чиқади, дея хабар берди Олий суд матбуот хизмати "Газета.uz"га.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, улар Жиноят кодексининг 159-моддасида (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислиги остида кўриб чиқилади.

    Бошқа янгиликлар