1

Бразилияда ит бўғма илон комидан қутқариб қолинди (Видео)

ДУНЁ 01.03.2018, 17:31
Бразилияда ит бўғма илон комидан қутқариб қолинди (Видео)

Бразилиядаги қишлоқлардан бирида яшовчи уч эркак бўғма илон сувга тортиб олиб кириб кетаётган итни қутқарди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Улардан бири мазкур воқеани видеога олди.Видео февраль ойининг охирида суратга олинган, аммо ҳодиса Бразилиянинг айнан қайси ҳудудида рўй бергани ҳақида маълумот берилмаган. Итнинг эгаси шовқинни эшитиб, унга ёрдам беришга шошилди. Бўғма илон итни танаси билан ўраб олган эди.

Эркак дўстлари ёрдамида бўғма илоннинг думидан тортиб қирғоққа олиб чиқди. Бироқ илон итнинг бўйнидан бўғганча, қўйиб юборишни истамади. Итнинг эгаси таёқ билан бўғма илоннинг бошига бир неча маротаба ургандан кейингина у бўшашиб, ўлжасини қўйиб юборди. Озод бўлган ит эса рақибига ташланди. Эркаклар уч метрли бўғма илонни калтаклаб ўлдиришди.

Жанубий Америка сув ҳавзаларида яшовчи бўғма илонлар тез-тез уй ҳайвонларига ҳужум қилиб туришади, уларнинг узунлиги 7-8 метр бўлишига қарамай, одамларга хавф туғдирмайди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1