АсосийJamiyat

Қозоғистонда яна ЙТҲ рўй берди, Ўзбекистон фуқаролари жабрланди (видео)

'Қозоғистонда яна ЙТҲ рўй берди, Ўзбекистон фуқаролари жабрланди (видео)'ning rasmi

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида 1 март куни рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда TengriNews хабар бермоқда.

Айтилишича, маҳаллий вақт билан соат 4:30 да Сайотес қишлоғи яқинида «Оқтов – Бейнов» автойўлида "Shacman" юк машинаси "Lada Largus" енгил автомобили билан тўқнашиб кетди.

Lada Largus ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг шахси аниқланмоқда.

Воқеа юзасидан Қозоғистон ЖКнинг 345-моддаси бўйича тергов олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир.



    Бошқа янгиликлар