1

Тибетда зилзила рўй берди

ДУНЁ 02.03.2018, 10:16
Тибетда зилзила рўй берди

Хитойнинг Тибет автоном районида 4,5 баллик зилзила рўй берди. Бу ҳақда «РИА Новости» Хитой сейсмология марказига асосланиб хабар берди.

Ерости силкинишлари 2 март тунида Шигадзе шаҳар округидаги Шатонгмён уездида маҳаллий вақт билан соат 01:27 да қайд этилди.

Зилзила ўчоғи беш километр чуқурликда жойлашган. Ҳозирча ҳодиса оқибати жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1