АсосийJamiyat

Пойтахт ИИББ: Фарғона йўли кўчасида вақтинча қатнов қисми тораяди

'Пойтахт ИИББ: Фарғона йўли кўчасида вақтинча қатнов қисми тораяди'ning rasmi

4 мартдан 18 апрелгача Фарғона йўли кўчасининг Қўшкўприк кўчасидан Толлимаржон кўчасигача бўлган қисмида ичимлик ва оқова сув қувурларини ётқизиш ишлари олиб борилади. Бу жараёнда кўча қатнов қисми 7 метрга тораяди, дея маълум қилади пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Ҳайдовчилардан Фарғона йўли кўчасида ҳаракатланиш жараёнида йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ амал қилиб, эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

ИИББ тирбандликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида мазкур кўчага параллел бўлган кўчаларда ҳаракатланишни тавсия қилади.

    Бошқа янгиликлар