1

Жонли эфир вақтида телебошловчининг бошига қуш қўнди (видео)

ДУНЁ 03.03.2018, 09:45
Жонли эфир вақтида телебошловчининг бошига қуш қўнди (видео)

АҚШнинг CBS телеканали бошловчиси Нишель Медина эрталабки янгиликлар дастурини олиб бораётган вақтда ноқулай вазиятга тушиб қолди. Жонли эфир вақтида унинг бошига Сан-Диего ҳайвонот боғига тегишли Софи лақабли қизил қуш келиб қўнган. Дастурда кейинроқ ана шу қуш ҳақида ҳикоя қилиш режалаштирилган эди, деб ёзади TJ. нашри.

Кутилмаган ҳолатга қарамасдан, Медина ҳаяжонланмасдан дастурни давом эттирди. Лекин унинг ҳамроҳи Эрик Канерт эса бошига қуш қўнмоқчи бўлганда дарҳол бошини қўли билан ёпиб олди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1