Тошкентнинг марказий темир йўл вокзали хизматларидан фойдаланувчи сайёҳлар учун «яшил йўлак» очилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Ўзтемирйўлйўловчи» ОАЖ вакиллари ўртасидаги музокараларда томонлар марказий темирйўл вокзалида сайёҳларга хизмат кўрсатиш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзоланган.
Ҳозирда сайёҳларни кутиб олиш ва кузатиб қўйиш ишлари «яшил йўлак» тамойили бўйича амалга оширилмоқда. Ушбу хизмат туристик фирма ва ташкилотларнинг буюртмалари бўйича сайёҳлар жойлашган автотранспорт воситаларининг бевосита марказий темир йўл вокзалига кириш имкониятини ўз ичига олган.






