Бугун Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида замонавий экобозор фойдаланишга топширилди. Бу хақда ЎзА хабар берди.
Бу ерда фермер, деҳқон хўжаликлари, тадбиркорлар ўз маҳсулотларини сотиш имконига эга. Бозор ҳафтанинг барча кунларида туну кун ишлайди. Хусусан, ҳар куни 6:00 дан 23:00 гача маҳсулотларнинг аҳоли учун чакана савдоси йўлга қўйилади. Тунги соат 12:00 дан тонгги 6.00 гача эса улгуржи савдолар бўлиб ўтади.
Экобозорда 400 дан ортиқ расталар мавжуд. Бу ерда озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, маиший кимё маҳсулотлари савдоси йўлга қуйилади.
Шунингдек, тадбиркорлар ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ошхона, новвойхона, дорихона, мини-банк фаолияти ташкил этилган.
03.03.2018 14:18
Экобозор ҳақида эшитганмисиз? У Тошкентда очилди






