АсосийJamiyat

Юнусободда Cobalt билан тўқнашган Nexia устунга бориб урилди (фото)

'Юнусободда Cobalt билан тўқнашган Nexia устунга бориб урилди (фото)'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Nexia ва Cobalt машиналари тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

«4 март куни тунги соат 00:15 ларда Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасидаги ‘Транстехбутлаш’ МЧЖ қаршисида 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1995 йилда туғилган эркак бошқарувидаги Cobalt автомашинаси билан тўқнашув содир этган», — дейилади хабарда.

ЙТҲ оқибатида икки транспорт воситасининг ҳайдовчилари ҳамда Cobalt йўловчиси турли хил тан жароҳатлари олиб, тиббий муассасаларга жойлаштирилган.


    Бошқа янгиликлар