АсосийJamiyat

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг таналари Хоразмга олиб келинди

'Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг таналари Хоразмга олиб келинди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида рўй берган ЙТҲда ҳалок бўлган етти нафар Ўзбекистон фуқаросининг таналари мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

«Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Министрлар Кенгаши Қозоғистон Республикаси вакиллари билан ҳамкорликда олиб борган ҳаракатлар натижасида мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганлар 4 март куни соат 11:45 да Хоразм вилоятига олиб келинди», — дейилади хабарномада.

Ҳозирда ҳалок бўлганларнинг шахсини идентификация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар