1

Тожикистонда ер қимирлади

ДУНЁ 05.03.2018, 09:57
Тожикистонда ер қимирлади

4 март куни Тожикистонда 4 магнитудалик зилзила рўй берди. Бу ҳақда Европа Ўртаер денгизи сейсмологик маркази (EMSC) хабар берди.

Маълумотларга кўра, зилзила эпицентри мамлакат пойтахти Душанбе шаҳридан 97 километр шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи чуқурлиги бир неча ўн километрда экани айтилган.

Ҳозирча зилзила талафотлари ва ундан жабр кўрганлар ҳақида маълумотлар берилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1