АсосийJamiyat

Журналист Бобомурод Абдуллаев устидан суд қолдирилди

'Журналист Бобомурод Абдуллаев устидан суд қолдирилди'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ шунингдек тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровларга нисбатан 5 март куни ўтказилиши режаланган маҳкама жараëни 7 мартга қолдирилди.

Аввалига Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбланган Бобомурод Абдуллаев ва унинг иши доирасида қўлга олинган Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевга нисбатан суд эшитуви 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланганди.

Эслатиб ўтамиз, қўлга олинган гумондор шахслар, Журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси бўйича айбланмоқда.

Мазкур жиноят иши Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислиги суд таркиби ва халқ маслаҳатчилари иштирокида кўриб чиқилади.

Бобомурод Абдуллаев 2017 йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган.

    Бошқа янгиликлар