АсосийJamiyat

Деҳқонобод калийли ўғитлар заводининг 500 нафар ишчиси уч йиллик иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб Президентга мурожаат қилди

'Деҳқонобод калийли ўғитлар заводининг 500 нафар ишчиси уч йиллик иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб Президентга мурожаат қилди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида жойлашган Калийли ўғитлар заводининг 500 нафардан ортиқ ишчиси Facebook'даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи орқали Президент Шавкат Мирзиёев номига мурожаатнома йўллади.

Унда қайд этилишича, завод пудратчиси — Россиянинг «ПУ ООО ЗУМК инжеринг» компаниясида расмий шартнома асосида 2013 - 2016 йиллар давомида ишлаган 500 нафардан зиёд ишчи иш ҳақини ололмаган. Иш берувчининг «Калийли ўғитлар заводи» қурилиш майдонида уч йил мобайнида амалга оширилган иш учун 3 йиллик маош қарзи бир неча миллиард сўмдан зиёд.

Буюртмачи «Калийли ўғитлар заводи» пудратчи «ЗУМК инжинеринг»га барча тўлоқлар учун олдиндан пул ўтказиб берган. Аммо ишчилар маошини талаб қилиб, иш ташлаганда буюртмачи, яъни завод директори Шерматов Х.А. «ўртоқлар, иш ҳақи учун сизга пул ажратилган. Шахсан кафолат бераман: тез орада 3 йиллик иш ҳаққингиз тўлиқ тўлаб берилади, ишни тўхтатманг», — дея икки марта ваъда берган. Кейинчалик директор ўз ваъдасини ҳам, ишчиларни ҳам тан олмаган.

Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туман суди даъвони ишчилар фойдасига ҳал этган бўлса-да, Деҳқонобод туманидаги суд ижрочилари бир неча йилдан буён бу ишни асоссиз важлар билан ҳал этмай келмоқда. Ушбу талаб билан маҳаллий органлардан то Президент виртуал қабулхонансигача мурожаат қилдик. Жавоб битта: «Бу иш бўйича суд қарори ижрога қаратилган. Қарздорнинг тўлов қобилияти йўқлиги сабабли ундиришнинг иложи йўқ». Ваҳоланки, қарздор Бухоро, Самарқанд ва бошқа жойларда катта-катта буюртмалар олиб ишламоқда, – дейилади ишчилар мурожаатида.

Барча хорижий корхоналар Ўзбекистонда ўз фаолиятларини Республика қонунлари доирасида ташкил этиши; Қарздор Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини тегишли ҳукумат органлари масъуллари билан коррупцион тарзда келишган ҳолда топтаб кетганлиги биз учун энди сир эмас, – қайд этилади мурожаат матнида.

Завод ходимлари хорижлик қарздор, «ПУ ООО ЗУМК инжеринг» компаниясидан уч йиллик иш ҳақи ва етказилган зарарларни ундириб олишда Президент Шавкат Мирзиёевдан амалий ёрдам сўрашган.

    Бошқа янгиликлар