Кеча, 5 март куни соат 10:50 ларда Ақтўбе вилоятининг Ўлка туманидаги Самара-Чимкент йўлининг 778-километрида «Камаз» ва «Опель-Астра» автомоблиллари тўқнашиб кетди.
Санкт-Петербургдан Тошкентга келаётган мазкур автомобилдаги Ўзбекистон Республикасининг 2 нафар фуқароси ҳалок бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлашди.
1. Исақов Зоҳиджон Мансурович, 1978 й.т. (ҳайдовчи, Андижон вилояти, Асака тумани, «Ўзбекистан» ҚФЙ, Дўрмон кўчаси).
2. Юлдашев Қодиржон Комилович, 1975 й.т. (йўловчи, Андижон вилояти, Асака тумани, «Ўзбекистан» ҚФЙ, Дўрмон кўчаси).
Ҳозир ҳалок бўлганларнинг жасадлари Ақтўбедаги ўликхонада сақланмоқда. Жасадларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилган.