1

Бокудаги наркодиспансерни бемор ёққани маълум бўлди

ДУНЁ 06.03.2018, 16:38
Бокудаги наркодиспансерни бемор ёққани маълум бўлди

Аввалроқ Озарбайжоннинг Боку шаҳридаги наркодиспансерда ёнғин содир бўлгани хақида хабар берган эдик.

Ёнғин натижасида 26 киши ҳалок бўлди ва яна бир қанча одамлар жабрланди.

Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин электр энергиясининг чақнаши оқибатидан келиб чиккан деб тахмин қилинган эди.

Хуқуқ тартибот органлари томонидан олиб борилган суриштирув ишларига кўра наркодиспансерда ёнғин даволанаётган бемор Магомед Мамедов томонидан содир этилгани аниқланди. У кўп ичкилик оқибатида руҳий касалликка чалинган. Жиноятчи ҳибсга олинди, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1