1

Мьянмада этник қирғинлар давом этмоқда

ДУНЁ 06.03.2018, 17:04
Мьянмада этник қирғинлар давом этмоқда

БМТнинг Ракхайн штатида гуманитар ёрдамнинг етказилишига барча шароитларни яратишга чақириқларига қарамай Мьянмада рохинжа элатини уйларидан қувиб чиқариш ва қирғинлар давом этмоқда. Франс-пресс агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси Эндрю Гилмор баёнот берган.

Гилморнинг таъкидлашича, уларни сиқувга олиниши “террор ва очарчилик” фонида давом этмоқда ва бу уларни уйларини ташлаб чиқиб кетишга туртки бераяпти.

Февраль ойида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш рохинжа элатини ўз уйларидан қувилишини “этник қирғин” деб атаганди. У ўшанда Мьянма ҳукуматидан халқаро гуманитар ёрдам кучларини Ракхайн штатига етиб боришига кўмак беришни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 25 август куни “Рохингяларни қутқариш Аракан армияси” ҳаракати жангарилари Ракхайн штатидаги 30 та полиция пунктига ҳужум қилганди. Хавфсизлик кучлари ҳудудда қуролли амалиётларни бошлаган. Расмий маълумотларга қараганда, тўқнашувларда 400 дан кўп инсон ҳалок бўлган. БМТ далилларига қараганда, Мьянмадан Бангладешга 690 минг рохинжа қочган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1