Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик масалалари муҳокама этилди

ЖАМИЯТ 22.05.2014, 13:43
Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида 21 май куни Дин ишлари бўйича қўмита,  Республика Байналмилал маданият маркази Тошкент ислом университети ҳамда диний ташкилотлар ҳамкорлигида “Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистонда фуқароларнинг эътиқоди ва виждон бош қомусимиз билан таъминлангани, жамиятимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро дўстлик-ҳамкорлик ғояларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.
Халқимизнинг бағрикенглик ғояларига содиқ эканлигининг яққол ифодаси сифатида ҳаётий фактлардан мисоллар келтирилди. Жумладан, Имом Бухорий халқаро маркази, Тошкент Ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли диний таълим муассасалари, православ ва протестант семинарияларида диний бағрикенгликни тарғиб этувчи турли тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.

Республикада фаолият кўрсатаётган турли конфессиялар томонидан Ўзбекистонда диндорларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари учун барча шароитлар яратилгани эътироф этилмоқда. Мусулмонлар учун “Ҳидоят” ва “Ислом нури” нашрлари, православликка эътиқод қилувчилар учун “Слово жизни” газетаси, “Восток свыше” журнали, шунингдек, ибодат маърузалари ва бошқа маърифий нашрлар чоп этилмоқда.

Шунингдек, фуқаролар диний ибодат ва расм-русумларини юқори савияда адо этиш имконлари учун барча шароитлар яратилган бўлиб, мустақиллик йилларида фуқароларимизнинг 98 000 нафар фуқароларимиз Ҳаж, 70 000 дан зиёди эса Умра ибодатларини адо этдилар.

Ўзбекистонда барча миллатлар, диний ташкилот ва конфессиялар вакиллари фаолияти учун бирдек қулай имкониятлар мавжудлиги турли диний конфессияларга мансублигидан қатъий назар, бирдам ва якдил экани эътироф этилди. Мисол тариқасида ўтган апрел ойида дунё христаианлари қаторида ўзбекистонлик православ черкови издошлари ҳам Пасха байрамини кенг нишонладилар. Шу муносабат билан улардан 130 дан зиёд нафари Исроилнинг Қуддуси шариф шаҳридаги муқаддас қадамжоларни зиёрат этиб келди. Бу каби зиёратлар ҳар йили ташкил этилади. Бундан ташқари улар йил давомида Греция ва Россиянинг турли қадамжоларини зиёрат этиш имконига эгалар.

Айнан шу йўналишда олиб борилаётган ишлар натижаси, бугунги кунда чет эллик ҳамкорларимизда ҳам катта қизиқиш уйғотаётгани эътироф этилди.
Шунингдек, мутахассислар дунёдаги нотинч вазият, қатор давлатларда миллий ва диний ниқоб остида олиб борилаётган урушлар, жанжалларга анжуман иштирокчилари эътиборини қаратиб, тинчликнинг қадрига етишга ва доимо огоҳ бўлишга даъват этдилар. Хусусан, бугунги кунда диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини асраш, уни нотўғри қарашлардан сақлаш, унинг жамиятдаги маънавий-маърифий салоҳиятини жамиятдаги барқарорлик, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлар ва конфессиялараро тотувликка йўналтириш борасида ишларни изчил давом эттириш таъкидланди.

Бугун мамлакатимизда 130 дан зиёд миллатга мансуб фуқароларимиз 16 та диний конфессияга эътиқод қилиб келмоқдалар. Аҳолимизнинг миллий анъаналари ва диний эътиқоди учун шарт-шароит яратиш Конституциямиз билан кафолатланиб, халқимиз тенг ҳуқуқлилик асосида демократик, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлида ягона оила сингари бирлашганлар. Мазкур йўналишларда 2 200 дан зиёд диний ташкилот ва 140 га яқин миллий маданий марказларнинг фаоллиги алоҳида аҳамият касб этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1