1

​Бразилияда 6 дақиқа давомида самолётдан 5 миллион АҚШ долларини ўғирлашди

ДУНЁ 07.03.2018, 10:24
​Бразилияда 6 дақиқа давомида самолётдан 5 миллион АҚШ долларини ўғирлашди

Бразилияда бир гуруҳ жиноятчилар Lufthansa авиакомпанияси самолётидан 6 дақиқа давомида 5 миллион АҚШ долларини ўғрилаб воқеа жойидан ғойиб бўлишди. Бу ҳақда Интерфакс хабар қилди.

Полиция маълумотларига кўра, беш нафар шахс Виракопос аэропорти юк ортиш терминали ҳудудига пикап автомобилида кириб боришган. Шубҳа уйғотмаслик учун улар машинага аэропорт хавфсизлик хизмати рамзларининг тасвирини туширишган. Гумондорлар хавфсизлик ходимларига қурол билан таҳдид қилишгани айтилмоқда.

Самолёт Сан-Паулудан Цюрихга кетаётганида Виракопосда тўхтаган. Ўғирланган пуллар Brink's компанияси (қимматликларни махсус етказиб берувчи) томонидан белгиланган манзилга етказиб берилиши керак эди. Пуллар кимга тегишли бўлгани сир сақланмоқда.

Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1