1

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига янги директор тайинланди

ЖАМИЯТ 08.03.2018, 07:58
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига янги директор тайинланди

Азиз Юсупов Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бунгача мазкур лавозимда Бахтиёр Тоҳиров фаолият юритиб келган эди.

Маълумот учун, мазкур жамғарманинг асосий вазифаси жамғармада шаклланган маблағлар ҳисобига давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг идоралараро интеграциялаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш, алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш соҳаси ҳамда телекоммуникация тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш, модернизация қилиш ва бошқа лойиҳаларни молиялаштириш ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1