Январь ойининг ўрталаридан бошлаб, Европада маиший техникаларга ўрнатилган электрон соатларнинг .риши секинлашди. Улар реал вақтджан 6 дақиқага ортда қолишди. Мазкур ҳолат Европанинг 25 та мамлакатида кузатилди, хабар бермоқда “Эксперт” нашри.
Кейинроқ ушбу ажабланарли ҳолатнинг сабаби аниқланди. Маълум бўлишича, рақамли соатлар энергетик тармоқ частотасидан фойдаланар экан.
Ушбу тармоқ Европада барқарор частотада сониясига 50 герц ёки 50 циклда ишлайди. Мана шу циклга таянган ҳолда рақамли соатлар вақтни кўрсатишни созлайди. Бироқ узоқ вақт мобайнида частота пасайса, муаммо пайдо бўлар экан.






