АсосийShou-biznes

Ўзбек театрининг актрисаси вафот этди...

'Ўзбек театрининг актрисаси вафот этди...'ning rasmi

Кеча, 8 март куни Ўзбек Миллий Академик драма театри актрисаси Ҳилола Тошмуҳаммедова вафот этди...

Театр актёри Ботир Муҳаммаджоновнинг маълум қилишича, актриса 7 март куни қон босими кескин тушиб кетиши сабабли шифохонага ётқизилган. Орадан бир кун ўтиб эса оламдан кўз юмган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳилола Тошмуҳаммедова тамошабинларга 2016 йил суратга олинган “Орзулар фасли” сериали орқали яхши таниш.

Актриса театр саҳнасида сўнгги роли “Ревизор” спектаклида бўлган.

Фурсатдан фойдаланиб, марҳум актрисанинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз.

    Бошқа янгиликлар