1

Қашқадарёда бедарак йўқолган ўсмир ўлик ҳолда топилди

ЖИНОЯТ 09.03.2018, 14:47
Қашқадарёда бедарак йўқолган ўсмир ўлик ҳолда топилди

Қашқадарё вилоятининг Касби тумани Қамаши қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан 17 ёшли Ҳ.Қаршибековнинг жасади топилди, деб хабар қилади ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, Қамаши қишлоғида яшовчи, 15-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси Ҳ.Қаршибеков уйидан қўйларини боқиш мақсадида чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида қишлоқ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Миришкор” каналидан Ҳ.Қаршибековнинг бош қисмидаги жароҳати билан жасади топилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қамаши қишлоғида яшовчи 28 ёшли Б.Шодмонов ўзаро жанжал оқибатида содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1